Украина МДҲ доирасидаги яна бир шартномадан чиқди. Шартнома Тошкентда имзоланган

0
1919

Украина МДҲ иқтисодий ташкилотлари ўртасидаги ҳисоб-китобларни яхшилаш тўғрисидаги келишувдан чиқди. Тегишли фармонни 18 ноябрь куни Украина Президенти Владимир Зеленский имзолаган.

«Украина Конституциясининг 106-моддасига биноан, мен 1992 йил 15 майда Тошкентда қабул қилинган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатларнинг ишбилармонлик ташкилотлари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни яхшироқ таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги битимдан воз кечишга қарор қиламан», – деди Президент матбуот хизмати ҳужжат матнидан иқтибос келтирган ҳолда.

Эслатиб ўтамиз, Украина МДҲ доирасидаги бир қатор келишувлардан, шу жумладан давлатлараро иқтисодий маълумот алмашиш, ташқи иқтисодий фаолият соҳасида ҳамкорлик, қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни стандартлаштириш тўғрисидаги келишувдан ва бошқалардан чиқиб кетди.

Шу билан бир қаторда, Украина Ташқи ишлар вазирлиги ҳам «Россия билан ҳуқуқий базани инвентаризация қилиш» бўйича кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда. Тегишли буйруқ мамлакатнинг аввалги президенти Петро Порошенко томонидан берилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг