Кенияда ер кўчкиси сабаб камида 36 киши ҳалок бўлди

0
1768
Manba: Al Arabiya

Шанба куни Кениянинг шимоли-ғарбий қисмида  кучли ёғингарчилик сабаб юзага келган кўчки камида 36 кишининг умрига нуқта қўйди.  Қурбонларнинг етти нафари болалар бўлган.  «Қурбонлар сони 36 тага етгани тасдиқланди.   Биз йўқолган деб ўйлаган баъзи одамлар ўлик ҳолда топилди»,   деди сенатор Семуел Погхисио.

Жума куни Кениянинг Уганда билан чегарадош Ғарбий Покот округида сел ёғди ва бу сув тошқинига олиб келди.  Тошқин тўртта кўприкни ювиб кетди ва энг катта зарар кўрган Муино қишлоғига бориш йўлларини вайрон қилди.

Тадқиқотчилар океанларнинг исиши Шарқий Африкада кутилмаган об-ҳавога сабаб бўлаётганини таъкидлаъмоқда.  Хабарларга кўра,Шарқий Африка бўйлаб шу ой бошида бўлган  кучли ёмғир ва сув тошқинлари 50 дан ошиқ одамнинг умрига зомин бўлди ва яна юз минглаб одамлар уйларини тарк этишга мажбур бўлди.

Manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг