Техасда иккита самолёт тўқнашиб кетди

0
2207
manba: Quora

АҚШнинг Техас штатидаги Сан-Антонио шаҳридаги аэропортда икки самолётнинг тўқнашуви юз берди. Бу ҳақда Sky News нашри хабар бермоқда.

Таъкидланишича, самолётлардан бири 5 ноябрдан бери аэродромда бўлган, иккинчиси эса ёқилғи етишмаслиги туфайли фавқулодда қўнишни амалга оширган. Ушбу самолёт ўз ўрнига қўнолмади ва турган самолёт устига тушиб кетди.

Олинган фотолавҳалардан шу маълум бўлдики, бир самолётнинг учи бошқа самолётнинг корпусига урилган. Жароҳатланганлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

 

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг