Украина денгизчиларини озод қилиш бўйича музокаралар раҳбарлар мулоқотидан кейин жиддий тусга кирди

0
1881
Манба: Kyiv Post

Россия ва Украина раҳбарлари шу ой бошида телефон орқали гаплашгандан сўнг, Россия денгиз кучлари томонидан ушланган украин денгизчиларини озод қилиш бўйича музокаралар жадаллашган.

«Украина денгизчиларини озод қилиш бўйича музокараларнинг фаол босқичига Украина Президенти ва Россия Федерацияси Президенти ўртасидаги телефон орқали суҳбатдан сўнг ўтди», деди Людмила Денисова матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, Россия учта Украина кемасини ва уларнинг экипажларини 2018 йил ноябр ойида расмий Москва 2014 йилда қўшиб олган Қрим ва Россияни ажратиб турувчи ҳудудий сувларда қўлга олган эди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг