«У бутун умрини афғонлар ҳаётини ўзгартиришга бағишлади»

0
1782
Manba: Malaysiakini

Чоршанба куни Афғонистон шарқидаги Жалолобод шаҳрида қуролланган шахслар олти кишини,  шу жумладан Япония ёрдам агентлиги раҳбари Тецу Накамурани ўлдирдилар.

Тецу Накамура Афғонистон ирригацияси ва қишлоқ хўжалигини қайта тиклаш билан шуғулланган. У яқинда мамлакат шарқий ҳудудида олиб борган кўп йиллик инсонпарварлик ишлари учун Афғонистон фахрий фуқароси унвонига эга бўлганди.Япония Бош вазири Шинзо Абе Токиода бўлиб ўтган матбуот анжуманида шундай деди:  «Мен унинг бу тарзда ўлим топганидан ҳайратдаман. У хавфли муҳитда турли ишларни бажариш учун ўз ҳаётини гаровга қўйган ва Афғон халқи ундан жуда миннатдор эди».

Бу ҳужум учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч бир жангари гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ. Аммо  Толибон вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид ўзининг гуруҳи бу отишмага алоқадор эмаслигини таъкидлаган.

 «Афғонистон ҳукумати афғонларнинг энг яқин дўсти доктор Накамурага қилинган қўрқоқларча ва аёвсиз қилинган ушбу ҳужумни кескин қоралайди. У бутун умрини афғонлар ҳаётини ўзгартиришга бағишлади»,  деди Афғонистон президенти вакили Седиқ Седиқи.

 

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг