Орол ва Сибир суви: бу лойиҳада нима муҳим – иқтисодми ёки сиёсат?

0
2045
манба: camonitor.kz

«Аср лойиҳаси»

2002 йил охири, қайта қуриш йилларида Москва мэри Юрий Лужков парда ортида қолган кенг кўламли лойиҳани қайта жонлантиришни таклиф қилганда, уни Марказий Осиёнинг энг йирик икки республикаси раҳбарлари – Нурсултон Назарбоев ва Ислом Каримов қўллаб-қувватлаган эдилар.

2010 йил 7 сентябрдаги минтақалараро ҳамкорлик форумида, Нурсултон Назарбоев Россия президенти Дмитрий Медведевга: «Сибир дарёлари хакидаги лойиҳани нега беэътибор колдирияпсиз? Келгусида бу бутун Марказий Осиё минтақаси учун жуда катта муаммо бўлиб қолиши мумкин”, деб мурожаат қилган эди.

Уч ҳафта ўтгач, Медведев Лужковни ишдан бўшатди. Аммо ўша пайтдан бери, лойиҳа тўғрисида юқори даражада гапириш деярли тўхтатилди. Гарчи мавзу доирасида Россия оммавий ахборот воситаларида тарафдор  ва мухолифлар томонидан турли эълонлар пайдо бўлган бўлса ҳам.

Лойиҳанинг тарихи, унинг техник ва иқтисодий параметрлари ҳақида батафсил гапиришнинг маъноси йўқ – хоҳловчилар Интернетдан керакли маълумотларни топишлари мумкин.

Қисқача қилиб айтганда, гап Ханто-Мантийскдаги Об дарёсининг 27,2 куб километр сувини ҳар йили олиб, Иртишдан Об дарёсига қуйиладиган ўзанининг узунлигини 2259 километр, энини 200 метр жануб томонга ўзгартириш кераклиги ҳақида кетаяпти.

Бу канал Қозоғистоннинг бутун ҳудудини кесиб ўтиши керак, у Тўрғай платоси орқали, Костонай чегараси ва Қўрғон вилоятларига ва Сирдарёнинг Жусали қишлоғидан Ўзбекистоннинг чегарасигача боради. Унинг якуний нуқтаси – Урганч атрофидаги Амударё канали. Лойиҳанинг мураккаблиги нафақат каналнинг узунлиги билан боғлиқ, балки сувнинг кўтарилиш сатҳини, насос станцияларининг бутун тармоғини ва катта миқдордаги электр энергиясини талаб қилади.

Об дарёсининг йиллик оқими 360 куб километрни ташкил этади, бу эса Сирдарё ва Амударёнинг умумий оқимидан уч баравар кўпдир. Олиш учун режалаштирилган 27,2 куб километр сув, бу Об олиб келадиган барча сувнинг атиги 7,5 фоизини ташкил этади.

Лойиҳанинг тарафдорлари, шу қаторда таниқли россиялик олимлар, мазкур ҳолатни, шунингдек, яқин ўн йилликларда глобал исиш сабабли Сибир дарёларининг оқими кўпайиши ва улкан минтақаларнинг ботқоқлашиш жараёни юз беришини таъкидлашади. Шунда ортиқча сувни олиш зарарли бўлмасдан, фойдага ишлайди.

Россия каби замонавий мамлакатларда, агар бу каби лойиҳаларга иқтисодий ва бугунги сиёсий манфаатларни кўзлаган ҳолда ваъда берилган бўлса, унда экологик муаммолар ва «Яшил» норозиликлар, одатда эътиборсиз қолдирилади.

Энди бу лойиҳанинг  иқтисодий томони ҳақида гапирсак.

Совет даврида лойиҳа қиймати 32,8 миллиард рублга баҳоланган эди. Ҳозирда  қанча бўлишини эса ҳеч ким аниқ айта олмайди. Лужковнинг ўзи ҳам асл қиймат хакида гапирмаган – у фақат «Молиявий юк жуда мақбул бўлиши мумкин», деб даъво қилганди.

Россия Федерациясининг собиқ экология вазири ва ҳозирда Россия Фанлар академиясининг Сув муаммолари институти директори Виктор Данилов-Данилян, лойиҳанинг қиймати 200 миллиард долларга тушишини таҳмин қилмоқда. Эҳтимол, у ғоянинг рақиби сифатида, миқдорни ошириб юбораётгандир. Аммо, канал ва бошқа шунга ўхшаш иншоотларни қуриш ростанам жуда қимматга тушади.

Бугунги кунда Марказий Осиё аҳолиси учун бу иқтисодий лойиҳа мақбул келмаслиги мумкин. Аммо, бир неча ўн йиллар ичида, минтақа аҳолиси бир ярим-икки баравар кўпайиб, сув танқислиги янада кескинлашганда, Марказий Осиё мамлакатлари уни сотиб олишга рози бўлишга мажбур бўлишадими?

Бундан ташқари, кўплаб футурологларнинг тахмин қилишича, 21-асрнинг иккинчи ярмидаги урушлар нефть учун эмас, балки сув учун бўлади.

Лужков ва лойиҳанинг бошқа тарафдорлари унинг сиёсий келиб чиқишини яширмайдилар. Москва шаҳрининг собиқ мэри  Марказий Осиё мамлакатларида яшаш шароитларининг ёмонлашиши, жумладан сув танқислиги, диний экстремизмнинг тарқалиши ва шунингдек, Россия Федерациясига Осиё мамлакатлари аҳолисининг оммавий кўчиб келиши билан боғлиқ таҳдидларни эслади.

Сўнгги йилларда Россия нашрларида муаллифлар лойиҳани аниқ геосиёсий манфаатлар нуқтаи назаридан тилга олишяпти.  Аммо асосий мақсад, мамлакат иштирокида ва собиқ метрополнинг фаол ҳомийлиги асосида Марказий Осиё давлатларини Россия билан боғлаб, уларни иттифоқчиларига айлантириш ва жанубда ишончли қалқон яратишдан иборат. Бу эса, ғарбнинг Россияни халқаро изоляциясига эришиш истаги кучайиб бораётган бир пайтда муҳимдир.

Қизиқ жойи шундаки, бугунги кунда Каспий-Орол каналини қуриш ғояси йўқ.  Ҳа, буни фақатгина  ўлган кўл тақдири ҳақида қайғураётган одамлар эслашяпти. Қайта тиклаш ғояси 90-йилларнинг бошларида, Каспий денгизи сатҳи тез суръатлар билан ўса бошлаганида илгари сурилган эди. Бир неча йил ичида у деярли икки ярим метрга кўтарилди, яқин атрофдаги шаҳарларни, шу жумладан Актау шаҳрини сув босиши хавфи туғилди. Аммо кейин тескари жараён бошланди.

Бироқ, Каспий денгизида тошқинлар хавфини туғдирадиган ортиқча сув пайдо бўлса ҳам, уни Орол денгизига ўтказиш жуда қийин бўлади. Ахир, бу улкан оқимларни нафақат ўтказибгина қолмай, балки уларни тозалаш ҳам  керак.

Ва яна шуни ҳисобга олиш керакки, Каспий сув зонаси бир вақтнинг ўзида бешта давлатга тегишли: Қозоғистон, Россия, Озарбайжон, Эрон ва Туркманистон, уларнинг ҳар бири ўз манфаатларига эга. Бир сўз билан айтганда, давлатлар ўртасида  буюк геосиёсат ҳам мавжуд.

 Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг