Қозоғистонда самолётнинг қулаши натижасида 14 киши ҳалок бўлди

0
1881
gazeta.uz

Бортида 93 та  йўловчи ва  беш нафар экипаж аъзоси бўлган ташкил топган Bek Air самолёти Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри яқинида қулаб тушди ва дастлабги маълумотларга кўра, бунинг натижасида 14 киши дунёдан кўз юмган.

Қозоғистон Фуқаро авиация қўмитаси баёнотига кўра, Фоккер 100 самолёти пойтахт Нур-Султонга тонг саҳар рейсида учиб кетаётиб, парвоз пайтида баландликни йўқотган ва натижада бетон тўсиқни синдирган.

Ҳалокатдан тирик қолган киши Tengrinews веб-сайтига берган интервюсиида шуни маълум қилдики, самолёт баландликни йўқотишни бошлашдан олдин, у даҳшатли овозни эшитган.

“Самолёт қийшайган ҳолда учаётган эди. Ҳаммаси филмдаги каби эди: қичқириш, бақириш, одамлар дод солиб йиғлаётган эди”, деди у.

Бўлиб ўтган фожиадан камида 14 киши ҳалок бўлди, 22 киши оғир аҳволда касалхонага ётқизилди.

Ҳокимият ҳалокат сабаблари ҳақида ҳозирча хеч қандай маълумот бермади. Авиация қўмитаси терговга қадар ушбу турдаги самолётларнинг барча рейсларини тўхтатиб қўйганини айтди.

Manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг