Туркманистон Президенти музейга иккита велосипедини совға қилди

0
1756

Туркманистон Давлат маданият марказининг музейи иккита янги экспонатни – Президент Гурбангули Бердимуҳамедов коллекциясидан спорт велосипедларини тақдим этмоқда, дея хабар беради Метбугат.

Шу муносабат билан музейда тантанали тадбир ва Президент совғасига бағишланган конференция бўлиб ўтди, унда маҳаллий спортчилар, маданият арбоблари ва журналистлар иштирок этди.

Улар «Қаҳрамон-Аркадаг Туркманистон фуқароларининг спорт ва жисмоний тарбия соҳасига қизиқишини ривожлантириш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга алоҳида эътибор беришини» таъкидладилар.

«Велосипед миниб келган миллат лидери, биринчи навбатда, ёш авлод учун намуна бўлиб хизмат қилади. Зеро, жисмоний ва маънавий ривожланишнинг барча асослари ёшлигиданоқ яратилган», – дея таъкидлади Миллий музей директори Ситтихгули Кулев.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг