Туркиянинг Истанбул шаҳрида зилзила содир бўлди

0
1977
Фото: UA.NEWS

Пайшанба куни 5.7 магнитудали зилзила Туркиянинг энг катта шаҳри ҳисобланувчи Истанбулни ларзага келтирди. Вайронагарчиликлар ва қурбонлар ҳақида расмий маълумотлар берилганича йўқ.

Гувоҳларнинг айтишича, зилзила пайтида шаҳардаги бинолар силкинган, баъзи идоралар ва мактабларлардаги одамлар вақтинча эвакуация қилинган.

Истамбул ҳокими Экрем Имамўғлу ўзининг Тwitter’даги саҳифаси орқали ҳалок бўлганлар ёки жабрланганлар ҳақида ҳозирча хабарлар йўқлигини маълум қилди.

Кандилли обсерваторияси ва зилзилаларни ўрганиш институти ходимлари зилзила эпицентри Истанбулдан 70 км ғарбда,  Силиври шаҳрининг жанубидаги Мармара денгизида жойлашганлигини айтди. Ер силкиниши 12,6 км чуқурликда содир бўлган.

Маълумот учун, 1999 йилда Истанбулдан 90 км жануби-шарқда жойлашган Измир шаҳрида бўлган 7,6 балли зилзила сабаб 17000 дан ортиқ одам ҳалок бўлган эди.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг