Туркияда президенти партиясининг номзоди Истанбулдаги сайловларда мағлубиятга учради

0
1871

Президент Ражаб Таййиб Эрдўған якшанба куни ўзининг сиёсий мартабасида энг катта мағлубиятга учради, чунки унинг номзоди Истанбулдаги такрорий сайловларда мағлубиятни тан олди, деб хабар беради The New York Times.

Натижада, Эрдоған Туркиянинг энг катта шаҳрини назоратини қўлдан чиқарди ва унинг партиясини шаҳардаги 25 йиллик бошқаруви ўз ниҳоясига етди.

Сайлов участкалари ёпилганидан икки соат ўтгач, Эрдоғаннинг номзоди Бинали Йилдирим, миллий телевиденияда мағлубиятга учрагани хақида баёнот берди. Эрдоған бир соат ўтиб мағлубиятни тан олди.

«Миллий ирода бугун яна намоён бўлди» –деди у. Мухолифатнинг номзодига ишора қилиб, у шундай деб ёзган: «Расмий натижаларга кўра, сайловда ғалаба қозонган Акрам Имомоглуни табриклайман».

ANCA ахборот агентлиги барча овозларни ҳисобга олган ҳолда, Имамоглуга сайловчиларнинг 54 фоизи, Йилдиримга эса 45 фоизи овоз берганини маълум қилди.

«Биз шаҳарда демократияни қурамиз, адолатни қурамиз, – деди жаноб Имомоглу. «Ҳеч ким бизнинг турмуш тарзимизга ёки қандай кийинишимизга аралашмайди. Биз ҳаммага қучоқ очамиз»

«Истанбулни қўлдан чиқариш АКПнинг сиёсий механизми учун муҳим даромад манбасини йўқотади, яъни партиянинг субсидиялари, қурилишга оид шартномалар ва ҳукумат оммавий ахборот воситаларига маблағ ажратишдан иборат», деди Европа Ташқи алоқалар бўйича Европа Кенгаши раиси жаноб Асли Аидинтасбас.

«Бу занжирли реакцияга олиб келади, бу йил оҳирида ёки 2020 йилги сайловларга тайёргарлик кўришни бошлаймиз «, – дейди у.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг