“Толибон” Россия ва бошқа қатор давлатларни тадбирга таклиф қилди

0
834
Фото:tass.ru

Aфғонистонда ҳокимиятни қўлга олган “Толибон” ҳаракати бир қатор давлатларни, жумладан, Россияни янги ҳукумат таркиби эълон қилинишига бағишланган маросимга таклиф қилди. Бу ҳақда Al-Jazeera телеканали хабар берди.

– Биз Туркия, Хитой, Россия, Эрон, Покистон ва Қатарга янги Aфғонистон ҳукумати таркибини эълон қилиш маросимида иштирок этиш учун таклифнома юбордик, – деган толиблар вакили.

Толиблар янги ҳукумат таркибини эълон қилиш учун зарур бўлган “жараён” тугаганини ҳам қайд этган. Унга кўра, толиблар “халқаро ҳамжамият ва афғон халқи қабул қиладиган режим”ни яратади.

Ушбу ҳаракатлар мамлакат таназзулга учрагандан бери давом этмоқда. Толиблар Aфғонистон устидан назоратни ўрнатиш бўйича кенг кўламли операцияни бошлаган эди. 15 августда президент Aшраф Ғани истеъфога чиқди ва мамлакатни тарк этди. Толибон жангчилари Кобулга қисқа вақт ичида жангсиз кирди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг