Туркия Суриянинг Идлибдаги қўшин сонини 7 мингтага етказди

0
2204

Ҳозирги кунда Туркия Суриянинг Идлиб вилоятида қарийб 7 000
ҳарбий ва 2 100 ҳарбий техникаларни жамлаган. Яқин вақтгача бу ҳудудда мингга яқин турк аскарлари бор эди. Бундан ташқари, минтақада кўплаб турк ишончли вакиллари илгари «Озод Сурия армияси» деб номланувчи Сурия миллий армиясининг жангчилари бор.

Таъкидлаш керакки, бундай миқдордаги ҳарбийлар Идлиб вилоятига Идлиб операцияси доирасида Сурия араб қўшинлари ҳужумининг навбатдаги босқичи бошиданоқ киритилди. Турк қўшинларининг киритилишидан асосий мақсад, Сурия қўшинларининг муваффақиятли ҳужумини тўхтатиш учун ҳаракат қилишдир.

Шунингдек, бир қатор турк нашрлари Идлиб вилоятидаги энг йирик террорчи гуруҳ – «Хайят Таҳрир аш-Шам» ўз-ўзини тарқатиб юбориши мумкинлиги ҳақида хабар бердилар.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг