Абу Ҳурайра (р.а) дан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз (с.а.в): «Ким Рамазон рўзасини Аллоҳ розилиги учун ихлос билан тутса, унинг ўтган гуноҳларини кечирилади», дедилар. Бухорий.
Биз ҳозир мусулмонлар ҳаётининг энг муҳим ойида турибмиз. Ушбу 30 кунлик раҳм ва мағфират кунларида биз кундузи ҳам, кечаси ҳам ҳар қандай вақтда Аллоҳ томонидан эшитилиш шарафига эгамиз ва сўраган нарсамизга эришамиз иншааллоҳ! Ушбу мақолада Рамазон ойи давомида керак бўладиган маслаҳатлар берилади.
Рамазоннинг биринчи кечаси билан боғлиқ маслаҳатлар
Рамазоннинг биринчи кечаси дунё мусулмонлари янги ой кўринишини эълон қилинишини кутишади. Савобни мана шу ондан бошлаб тўпланг!
1. Янги ойни оилангиз билан кўришга ҳаракат қилинг, болаларни ҳам бу ишга жалб қилинг. Агар сизнинг мамлакатингиздаги диний идора Рамазон ойининг бошланишини эълон қилса ва сиз ҳали ҳам янги ойни кўрмаган бўлсангиз, қарорни ҳеч қандай қаршиликсиз қабул қилишингиз керак.
2. Оила аъзоларингиз ва дўстларингизга қутловлар йўлланг. Агар сиз ғайриисломий жамиятда яшасангиз, қўшниларингизга Рамазон ойининг аҳамиятини тушунтиришга ҳаракат қилинг. Рамазон нафақат овқатланиш ва ичишдан тийилиш, балки ундан ҳам кўпроқ нарса эканини тушунтирининг.
3. Рамазон ҳайити шодлигини фарзандларингиз билан баҳам кўринг. Болалар рўза тутмасалар ҳам Рамазон келишини ва уни нишонлашни интизорлик билан кутсинлар. Рамазон олди уйингизни безатинг ва бунинг учун фарзандларингизни жалб қилинг.
4. Таровеҳни бой берманг. Кўп одамлар турли сабабларга кўра биринчи таровеҳни ўтказиб юборадилар. Баъзилар, Рамазоннинг биринчи куни ярим кечадан кейин бошланади, деб ўйлаб масжидларга бормайдилар ёки телефон билан банд бўлиб бу имкониятни ўтказиб юборишлари мумкин!
5. Ният қилинг. Умар ибн Хаттоб (р.а)дан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз (с.а.в) “Амаллар уларнинг ортидаги ниятга боғлиқ. Инсон қилган нияти учун мукофотланади.” деганлар. Бухорий.
Исломда ният жуда катта аҳамиятга эга. Рамазон ойининг биринчи кечаси ўзингиз учун муҳим ниятларни қилинг. Мисол учун:
• Аллоҳ йўлида рўза тутиш
• Ойни самарали ўтказиш
• Ички ҳотиржамликка эришиш
• Сизни ҳафа қилган дўстларингиз ёки оила аъзоларингизни кечириш
• Қадр кечасида қоим бўлиш ва унинг мукофотини олиш
• Доим оилангиз билан жам бўлиб ифторлик қилиш ва ҳаказо.
Ойлик ва кунлик режалар
Кунлик режа
Ушбу муборак ойдан максимал тарзда фойдаланиб қолиш учун биз жадвалимизга вазифалар ёзишимиз ва уни бажариш учун аниқ вақтни белгилашимиз керак! Рамазон ойида муҳим онлар борки у онларда бошқа вазифаларга эътибор бериб муҳим вазифаларни тарк этишимиз мақсадга муофиқ эмас. Мисол учун, таровеҳ вақтида одамларни зиёрат қила олмайсиз ёки бомдоддан кейин Қуръон оқиш ёки зикр қилиш керак бўлган пайтда, диний дастурни томоша қила олмайсиз!
Кунни камида 6 қисмга бўлинг:
• Тонг: таҳажжуд, бомдод, бомдоддан кейин Қуръон ўқиш, истиғфор айтиш.
• Иш: Рўза тутиш ишда самарасиз бўлиш учун баҳона эмас; Сигарет ёки қаҳвани соғинганингиз эса кайфятингиз ёмон бўлишига баҳона бўлмайди. Кўпроқ зикрга эътибор беринг. Айниқса ишга боришда ва қайтиш пайтидаги тирбандликда зикр айтиш билан банд бўлинг
• Асрдан то шомгача: 30 дақиқагача енгил уйқу,
• Оилавий вақт: Суҳбат, Қуръонни тиловат қилиш, фарзандларингиз таълими билан қизиқиш, пайғамбарлар ҳикояларини айтиб бериш, ифтор қилиш, режалаштирган ва бошқа вазифалар.
• Хуфтон / Таровеҳ: Шаҳар ичида энг яхши шайх ёки имоми бор масжидга боришнинг ҳожати йўқ. Маҳаллангиздаги масжидга боринг!
• Тун: Бу вақт таровеҳ намозларини тугатганингизга боғлиқ. Оила даврасида ёки ибодатда ўтқазинг.
Ойлик режа
Ойни ҳар бири 10 кундан иборат уч қисмга бўлинг. Бу усул мақсад ва ваъзифаларни бажариш учун жуда қулайдир.
10 куннинг ҳар бирига эришмоқчи бўлган мақсадларни қўйинг. Уларни алоҳида алоҳида устунга ёзинг. Биринчи 10 кунни ижтимоий вазифаларга, келгуси 10 кунликда оилавий вазифаларга, охирги ўн кунда эса ибодат ва зикрга эътибор қаратинг.
Ушбу вазифани мақсадларни ажратишдан бошланг. Агар турмуш тарзингизда кичик кутилмаган ҳодисалар бўлиши эҳтимоли бўлса, бу 10 кунни шу 10 кунликка яқин қолганда режалаштиришингиз мумкин. Агар иложи бўлмаса, 2 кунлик қоралама ёзишга ҳаракат қилинг. Қораламада, сиз кутилмаган вазият юзага келса, ўзингизни камроқ айбдор ҳис қиласиз. Бажарилган ишни Х(икс) билан белгилаб қўйинг, бу сизга вазифани бажарганингиз ҳиссини беради.
Рамазоннинг охирги ўн кунлигида, ибодатларнинг барча турларини, айниқса, тунги ибодатларини кўпайтиришга ҳаракат қилинг. Сиз илгари қазо қилган баъзи намозларингизни ҳам ўқиб олишингиз мумкин.
Кўпроқ Қуръонни ўқинг. Агар сиз ўқишни билмасангиз, уни тингланг ёки жузма жуз таржимасини ўқинг. Рамазоннинг сўнги 10 кунлигида Лайлатул қадр кечаси бор. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўрадилар: «Эй Расулуллох, агар мен Қадр кечасига мувофиқ келиб қолсам нима деб дуо қилай? Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аллохумма иннака афуввун тухиббул афва фаъфу анний» (Парвардигоро, Сен афв этувчисан, афвни яхши кўрасан, мени афв эт) денг, дедилар. Термизий.
Рамазоннинг сўнгги кечаси учун маслаҳатлар.
Режалаштириш, бошқаларга ёрдам бериш, ибодат қилиш, рўза тутиш ва яхши ниятларни сақлаб қолиш учун барча ҳаракатлардан кейин, биз жаҳаннам оловидан қутқарилган ва Аллоҳ ҳузуридан қабул қилинган буюк мукофотни олиш истагида Рамазоннинг охирги кечасига етиб келамиз.
Муҳими Аллоҳга ишониб унга иҳлос қилиш, шунда У сизнинг машаққатли сабрингиз ва ибодатларингизни қабул қилади. Ҳайит байрами куни хурсандчилик фақат кейинги кун рўза тутмаслигимиз учунгина эмас! Бундан ташқари, ўша кунда жаннат аҳлларидан бўлишимиз тақдиримизга битилиши мумкин.
Аллоҳга Рамазондаги барча ҳаракатларингизни қабул қилишини ва Рамазондан кейин ҳам сизни иймонда собит қилишини сўраб дуо қилинг
Ҳайит байрами билан яқинларингизни табрикланг.
Болаларга байрамда ҳурсандчилик улашинг (янги кийим олиб беринг, пул беринг, уйни безатинг, совғалар ҳадя қилинг, истироҳат боғларига олиб боринг)
Рамазоннинг биринчи кунидан бошлаб, охирги кечасига қадар тўлашингиз мумкин бўлган «Закот-ал-Фитр» ни тўлашни унутманг. Қанчалик тез тўлов қилсангиз, уни қабул қилувчиларга шунчалик яхши бўлади!
Кам даромадли оилаларни унутманг. Закот-ал-Фитрни тўлашингизга қарамай, сиз яна кўп ҳаражат қилинмайдиган бир неча нарсаларни қилишингиз мумкин, лекин бу бошқалар учун катта нарса бўлиши мумкин.
Мисол учун, ширинликларни сотиб олиш қутилари жойлаб тарқатинг, уй учун байрам безаклари ҳадя қилинг, кичик туюлсада кичик маликалар учун пластик заргарлик буюмлари совға қилинг.
Бу Рамазон учун баъзи тавсияларим, илтимос, буни баҳам кўринг! Аллоҳ қалбдан иҳлос билан қилган ибодатларимизни, бу Рамазон ойида қилган барча эзгу амалларимизни қабул қилсин!
Илтимос, дуоингизда мени унутманг.