Туркия судининг “Авлиё София” музейи бўйича қарори 10 июлда эълон қилиниши кутилмоқда

0
1828
Фото: REUTERS/Murad Sezer

Туркия расмийларининг сўзларига кўра, 10 июль жума куни мамлакат олий суди “Авлиё София”нинг 1934 йилда музейга айлантирилганини ноқонуний деб эълон қилиши кутилмоқда. Агар суд шундай қарор чиқарса, Истанбулдаги бу қадимий бино яна масжидга айлантирилади.

Туркиянинг ҳозирги президенти Ражаб Таййип Эрдўған ҳам сайёҳлар билан гавжум бўладиган “Авлиё София”ни яна масжидга айлантириш борасида таклиф берган. Ушбу бино олтинчи асрда Византия империяси томонидан қурилган бўлиб, у аслида черков бўлган.

1453 йилда Маҳмуд Султон иккинчи Константинополни (ҳозирги Истанбул) эгаллагач “Авлиё София” масжидга айлантирилади. Аммо, Туркия йигирманчи асрда Мустафо Камол Отатурк бошчилигида дунёвий давлатга айланганидан кейин бу ер музейга айлантирилган ва ҳозиргача шу мақомда келмоқда.

“Авлиё София” христиан маданияти учун ҳам муҳим жой ҳисоблангани учун бир қанча Ғарб давлатлари, жумладан, АҚШ, Россия ва Греция ҳамда христиан черкови раҳбарлари Туркиянинг уни масжидга айлантиришига қарши чиқишмоқда.

Дунё бўйича 300 миллионта проваслав черковининг раҳбари Патриарх Барсоломеунинг сўзларига кўра, ”Авлиё София” музейининг масжидга айлантирилиши христианларни хафа қилади ҳамда Шарқ ва Ғарб муносабатларининг “дарз кетиши”га олиб келади. Россия проваслав черкови раҳбари ҳам бу иш христианликка таҳдид эканлигини таъкидлаб ўтган.

Лекин, бу эътирозларга қарамай турклар анчадан бери “Авлиё София”ни масжидга айлантириш ҳаракатида юрибдилар. Уларнинг айтишича, бу бино Туркиянинг мусулмон мамлакати сифатидаги мақомини яхшироқ акс эттиради.

Журналист Абдулқодир Селвининг “Ҳурриет” газетасида ёзган мақоласида олий суд аллақачон “Авлиё София”нинг 1934 йилда музейга айлантирилиши ноқонуний эканига ва уни яна масжидга айлантиришга қарор қилган ва у жума куни эълон қилинади.

“Бу миллат 86 йилдан бери ушбу ишни кутиб келмоқда. Олий суд “Авлиё София”га осилган тақиқ занжирларини олиб ташлади” деб ёзган Селви.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг