Туркия суди 2016 йилги давлат тўнтаришида қатнашган 92 кишини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди

0
1291
Фото: REUTERS/Huseyin Aldemir

Anadolu давлат ахборот агентлигининг маълум қилишича, 30 декабрь куни Туркия 2016 йилги давлат тўнтаришида қатнашган 92 кишини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Маҳкумлар орасида турк армиясининг юқори лавозимларида ишлаган собиқ ходимлар ҳам мавжуд.

Туркияда 2016 йилнинг 16 июлида уюштирилган давлат тўнтаришида 250 дан ортиқ одам ҳалок бўлган. Ўшанда ҳарбийлар самолётлар, вертолётлар ва танклар ёрдамида давлатнинг муҳим аҳамиятга эга муассасаларини ўз назоратига олишга интилди. Аммо, ушбу давлат тўнтариши амалга ошмади ва Эрдўған Туркияга раҳбарилик қилиш лавозимини сақлаб қолди.

Туркия ҳукумати ушбу давлат тўнтариши ортида Фатҳулла Гулен турганини иддао қилади. Аммо, айни пайтда АҚШда яшаётган Гулен бу айбловни рад этиб келади.

Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлунинг айтишича, Туркияда ҳозиргача Гулен билан алоқадорликда айбланиб 292 минг киши ҳибсга олинган бўлиб, уларнинг қарийб 100 минг нафари айни пайтда ўз суди бўлишини кутиб, ҳибсда сақланмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг