Афғон ҳукумати тинчлик ўрнатиш жараёнини тезлаштириш учун Толибоннинг 200 га яқин аъзосини озод қилди

0
954
Фото: Reuters

Афғон ҳукумати анчадан бери ортга суриб келинаётган тинчлик музокараларини бошлаш учун Толибонннинг ҳибсдаги 200 га яқин аъзосини қўйиб юборди, дея хабар берди ҳукумат вакиллари 2 сентябрь куни.

Толибон деярли йигирма йилдан бери давом этиб келаётган урушларга барҳам берадиган тинчлик музокараларини бошлаш учун Афғон ҳукуматидан ўзининг сўнгги 400 нафар аъзоси қўйиб юборилишини талаб қилганди. Ушбу озод қилинган 200 киши толибларнинг талаб қилган аъзоларининг бир қисмидир.

Толибон аъзолари душанба ва сешанба кунлари Қобулдаги марказий қамоқходан озод қилинган. Худди шу пайтда Толибон ҳам ўзи ҳибсга олган ҳукумат махсус кучларининг олти нафар аъзосини қўйиб юборди.

“Биз тинчлик музокараларини иложи борича тезроқ бошлаш учун маҳбуслар алмашинувини тамомлашни хоҳлаймиз” дейди афғон ҳукумати вакилларидан бир. У масаланинг нозиклиги сабабли ўзининг исмини ошкор қилишни истамаган.

Шу йилнинг февраль ойида АҚШ ва Толибон ўртасидаги шартномада Толибон Афғон ҳукумати билан келишишга рози бўлганди. Толиблар бунинг учун ўзларининг 5000 нафар аъзоси озод қилинишини шарт қилиб қўйган. Афғонистон ҳукумати шу пайтгача 4600 кишини қўйиб юборган, қолган 400 кишини эса оғир жиноятлари учун озод қилишни истамаётганди. Лекин, ўтган ойда Афғонистонда бўлиб ўтган катта кенгаш Толибон вакилларини озод қилиб, тинчлик музокараларини бошлашга қарор қилди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг