Жорий йил 1 май куни ижтимоий тармоқларда телебошловчи Aссоль Молдокматова Туркия президенти Режеб Таййиб Эрдўғонга мурожаат қилиб, Тожикистон-Қирғизистон чегарасидаги можарони ҳал қилишда ёрдам беришини сўрагани ҳақида хабар тарқалган эди.
Кейинчалик, 3-май куни Молдокматова ўз хатига жавоб олганини эълон қилган.
«Туркия президенти Тожикистонни Қирғизистон Республикасига қарши чиқмалиги кераклиги тўғрисида огоҳлантириш берган» – дейилади баёнотда.
Президент Эрдўғон Тожикистонни Қирғизистонга қарши ҳарбий ҳаратларни тўхтатиш тўғрисида берган огоҳлантириши исботланмаган.
Бу ҳақда на Президент на ҳукуматнинг расмий веб-сайтларида баёнот берилмаган. Шунингдек, давлат ОAВ ҳам ахборот етказмаган.
Aдвокат (Татыбубу Эргешбаева) ҳамма халқаро органларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканини айтди, аммо бу расмий мурожаат бўлиши мумкин эмас. Адвокат – «халқаро хатлар расмий ваколатли органлар томонидан ёзилади» – деди.
Эслатиб ўтамиз, 1 май куни Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавусолу қирғиз-тожик можароси қурбонларига гуманитар ёрдам жўнатиш нияти борлигини маълум қилган эди.
Манба: