Туркия бир миллион Сурияликни бошқа жойга кўчиришни режалаштирмоқда

0
1693
Манба: CBC

Туркия Сурия шимолидаги бир миллион қочоқни бошқа жойга кўчиришни режалаштирмоқда. ”Агар бошқа давлатлар бу режани етарли даражада  қўллаб-қувватламаса,  муҳожирлар учун Eвропа томон йўналишини қайта очишга мажбур бўламиз”, деди пайшанба куни президент Таййип Эрдоған.

3.6 миллион суриялик қочоқни қабул қилган Туркия ҳозирда шимолий Сурияни назорат остига олган бўлиб, у ерга аллақачон 350 минг суриялик қайтиб келган. У Сурия шимолий-шарқида Қўшма Штатлар билан «хавфсиз зона»ни ташкил қилмоқда.

«Бизнинг мақсадимиз камида бир миллион суриялик биродарларимизнинг 450 км чегарамиз бўйлаб ташкил этилган хавфсиз зонага қайтаришдир», деди Эрдоған Анқарада қилган нутқида.

Шунингдек, Туркия президенти халқаро ҳамжамиятга мурожаат қилиб: “Бизга моддий-техник ёрдам кўрсатинг ва биз Суриянинг шимолий қисмида 30 км ичкарида уй-жой қурамиз. Шу йўл билан биз уларга яшаш шароитларини тақдим этишимиз мумкин. Акс ҳолда,  биз муҳожирларга Европа эшикларни очишга мажбур бўламиз.  Биз халқаро ҳамжамиятдан, хусусан, Европа Иттифоқидан кутилган ёрдамни ололмадик”, дея фикрларини баён этди.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил март ойида Европа Иттифоқи ва Туркия ўртасида имзоланган келишувга кўра,  Анқара миллиардлаб евро ёрдам эвазига Европага мигрантлар оқимини тўхтатишга рози бўлган эди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг