Туркия Афғонистонда НАТО миссиясидаги иштирокини давом эттиради

0
1543

Парламент ҳукуматнинг тегишли таклифини маъқуллади

Туркия Олий миллий мажлиси (парламент) 2019 йил 6 январдан бошлаб, Афғонистондаги НАТО кучлари таркибида Туркия қўшинларининг миссиясини икки йил муддатга узайтириш тўғрисидаги ҳукумат таклифини ратификация қилди. Бу хақда Анадолу хабар бермоқда.

2019 йил 6 январда кучга кирадиган ҳужжат, Туркия ҳукуматига НАТО бошчилигидаги «Кучли қўллаб-қувватлаш» миссиясини қўллаб-қувватлаш учун Афғонистонга қўшин юборишга имкон беради.

2015 йилда қабул қилинган қонун, шунингдек, ҳукуматга хорижий ҳарбий хизматчиларни Афғонистонга (шунингдек, Афғонистондан) Туркияга олиб ўтишга рухсат бериш ҳуқуқини беради.

2018 йил охиригача Халқаро хавфсизлик ёрдам кучлари (ISAF) НАТОнинг Афғонистондаги миссиясининг 17 йиллик миссиясини якунладилар. Кейин миссиянинг вазифалари афғон хавфсизлик кучларини шакллантириш жараёнида тайёрлаш ва маслаҳат қилишга қаратилди.

Афғонистондаги НАТО миссиясига 28 НАТО мамлакатидан ва иттифоқнинг 14 та шерик давлатидан 12 мингга яқин аскар жалб этилган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг