Туркистон-Тошкент йўналишида авиақатновлар амалга оширилади

0
846
Фото:inform.kz

Ўзбекистон бош вазири Aбдулла Aриповнинг Қозоғистонга ташрифи доирасида Ўзбекистон транспорт вазири Илхом Махкамов ва Қозоғистон саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири Бейбут Aтамқуловнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Бу ҳақда Казинформ Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлигининг Телеграм каналига асосланиб хабар берди.

Учрашув чоғида томонлар Қозоғистоннинг Fly Arystan авиакомпанияси томонидан Туркистон-Тошкент авиақатновини йўлга қўйишни келишиб олдилар.

Маълум бўлишича, парвозлар 2021 йил 21 июндан бошлаб ҳафтада икки марта санитария эпидемиология қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширилади.

Шунингдек, COVID-19 билан боғлиқ ҳолат яхшилангани сабабли парвозлар сонини кўпайтириш кераклиги айтилмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг