Россия ойига 30 миллион дозада Sputnik V ишлаб чиқариши мумкин

0
850
Фото:yandex.ru

Россияда ойига тахминан 30 миллион дозада Sputnik V вакцинаси ишлаб чиқарилиши мумкин, деди Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров Санк-Петербург халқаро иқтисодий форумида.

Унинг сўзларига кўра, энди Россия корхоналари ойига 30 миллион дозада вакцина ишлаб чиқаради ва оммавий эмлашга бўлган талабни қоплашга тайёр.

Таъкидлаш керак, ҳозиргача Россиянинг Sputnik V вакцинаси 66 мамлакатда рўйхатдан ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми 2-5 июн кунлари бўлиб ўтмоқда.  Форумнинг бизнес дастури глобал ва Россия иқтисодиёти, ижтимоий муаммолар ва технологик ривожланиш масалаларига бағишланади.

Бу ҳақда TASS агентлиги хабар берди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг