Цукерберг Whatsapp, Instagram ва Facebook Messengerни бирлаштиради.

0
1818

Facebook Бош ижрочи директори Марк Цукерберг Whatsapp, Instagram ва Facebook Messenger хизматларининг асосий инфратузилмасини бирлаштиришни режалаштирмоқда ва бу иловаларга бошидан охиригача шифрлашни жорий қилиш ниятида, дея хабар беради Reuters бевосита New York Times га таяниб.

Шунга қарамай, учта хизмат алоҳида мустақил дастурлар сифатида давом этади, дейилади ҳисоботда, бу ишда иштирок этаётган тўрт кишига асосланиб.

Facebook бу даражали шифрлашни қўллаш устида иш олиб бораётгани натижаси ўлароқ хабарларни суҳбат қатнашчиларидан бошқа ҳеч ким томонидан кўришга йўл қўймайди, шунингдек, тармоқлар бўйлаб фойдаланувчи уланишини осонлаштирадиган усулларни кўриб чиқади.

«Бу жуда кўп тортишув ва мунозаралар келтириб чиқаради. Бу қандай ишлаши ҳақидаги барча тафсилотларни аниқлашнинг узоқ жараёнини бошлаймиз», деди матбуот котиби.

Ўзгаришлардан сўнг, масалан, Facebook фойдаланувчиси, Whatsapp ҳисобига эга бўлган шахсга шифрланган хабар юбориши мумкин, дея хабар беради The New York Times.

Беньямин Н. Кардозо номидаги ҳуқуқшунослик факултетининг профессори Сэм Вайнштейн фикрига кўра, мессенжер хизматларининг интеграцияси монополияга қарши органларни Facebookни назорат қилишни мураккаблаштиради ва Whatsapp ва Instagramни сотиб олинганлигини бекор қилиши мумкин.

«Агар Facebookни бу ташвишлантирса, у ҳолда ўзини ҳимоялашнинг ягона усули бу хизматларни интеграциялашдир», – дейди Вайнштейн.

Вайнштейн фикрига кўра тартибга солувчилар томонидан Facebookга қаратилган ҳар қандай ножоиз ҳаракатлар, АҚШда «қаттиқ чора» деб қаралaди, шунинг учун монополияга қарши текширувлар бўйича ташвишлар интеграциядан кейинги омил бўлмаслиги мумкин.

АСОСИЙ ТАДБИРЛАР
 

Facebookнинг  баъзи собиқ хавфсизлик муҳандислари ва бошқа шифрлаш мутахассислари ушбу режа фойдаланувчининг махфийлиги учун яхши хабар бўлиши мумкинлигини, хусусан, ҳизматларни бутунлигича шифрлашни амалга ошириш мумкинлигини айтди.

«Мен эҳтиёткор оптимистман, бу яхши», дейди ҳозир Стенфорд университетида дарс бераётган собиқ хавфсизлик директори Алекс Стэмос. «Мен уларни ҳизматларни бутунлигича шифрлашдан воз кечишлигидан қўрқардим».

Бироқ, технология ҳар доим метадата – ким ким билан гаплашаётгани ҳақидаги маълумотни – яширмайди, айрим тадқиқотчиларга бундай маълумот алмашиш имконияти ташвиш келтириб чиқаради.

Метадата интеграцияси, масалан Facebook қўлламоқчи бўлган усул, компания, бир-биридан мустақил равишда хизматлардан фойдаланиш учун телефон рақамлари ва электрон почта манзиллари каби идентификаторларни бирлаштирган фойдаланувчилар ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишига имкон беради.

Facebook ушбу маълумотлардан реклама ва мақсадли хизматлар учун кўпроқ ҳақ олиш мақсадида фойдаланиши мумкин, ҳеч бўлмаса у Messenger ва Instagram’да хабарларнинг мазмунига асосланган ҳолдаги рекламадан воз кечиши керак.

Стэмос ва бошқаларнинг айтишича, бошқа катта рақиб компаниялар ҳам шундай нарсаларни амалга ошириши керак.

Facebook Messenger одамларга телефон рақамларини билмасдан одамлар билан мулоқот қилиш имконини беради, масалан, болаларни кузатиш ва болаларга яқинлашиш хавфини оширади.

Телефон рақамларига асосланган тизимлар қўшимча махфийлик муаммосига эга, чунки ҳукуматлар ва бошқа шахслар улардан жойлашув манзили маълумотларини осонгина олишлари мумкин.

Стэмос, Facebook терроризмга қарши экспертлар, болалар хавфсизлиги ходимлари, махфийлик ҳимоячилари ва бошқа экспертларнинг жамоатчилик фикрига эга бўлишига умид қилмоқда ва у тафсилотларни ҳал қилишда ўз қарорларида шаффоф бўлади, деб умид қиляпти.

«Бу очиқ жараён бўлиши керак, чунки сиз буларнинг ҳаммасини ўзингиз қилолмайсиз,» дейди Стэмос Facebook вакилларига.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг