Трамп:АҚШ Шимолий Кореянинг ҳар қандай «Рождество совғаси»га тайёр

0
1568
British Herald

Шимолий Корея Президенти Ким Чен Ин АҚШга йил охиригача ядровий қуроллар бўйича таклиф билан чиқиши учун муҳлат берган ва ушбу ойда Вашингтон учун «Рождество совғаси» бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганди.  Ҳозирда Пхенян узоқ масофага учувчи ракеталар синовини тайёрлаётган бўлиши ва яқин кунларда уни ўтказиши мумкин.

23 декабрь куни Президент Дональд Трамп АҚШ  Шимолия Кореянинг янги йилга тайёрлаётган “Рождество совғаси”га тайёр эканлигини таъкидлади. «Биз кутилмаган совға нима эканлигини билиб оламиз ва уни муваффақиятли ҳал қиламиз. Эҳтимол,  бу жуда яхши совғадир. Балки,  у менга ракета эмас, чиройли ваза юборар» деди Трамп журналистларга.

 Трамп ва Ким 2018-йилдан бери уч маротаба учрашишди,  аммо бу учрашувларидан ҳеч қандай ижобий натижа бўлмади.Шимолий Корея халқаро санксияларга чек қўйилишни талаб қилмоқда,АҚШ бунинг учун биринчи навбатда КХДР ядровий қуролидан воз кечиши кераклигини айтмоқда.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг