АҚШ президенти Дональд Трамп Россия билан Саудия Арабистони ўртасида нефть қазиб олиш бўйича келишмовчиликлар жаҳон бозорида ёқилғи нархининг пасайишига олиб келганидан мамнун. Бу ҳақда Америка раҳбари пайшанба куни Оқ уйда Ирландия бош вазири Лео Варадкар билан учрашувда маълум қилди.
АҚШ маъмурияти раҳбаридан, душанба куни Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ал Сауд билан телефон орқали суҳбатини изоҳлаш сўралди. “Мен ундан нима бўлаётганини сўрадим. Улар Россия билан тортишаяпти экан. Шу сабабли нефть нархи тушиб кетди», деб жавоб берди Трамп.
“Сизларга айтсам, ҳозирги нефть нархини шундай даражадаки, мен бу ҳақида фақат орзу қилишни истаган бўлардим. Бензин нархи кескин пасаймоқда. Газ нархини пасайиши, бу ҳудди солиқлар камайишига ўхшайди. Очиғини айтганда, бу худди истеъмолчилар учун йирик солиқ имтиёзларига ўхшайди. Шунинг учун бу ерда айрим нарсалар менга ёқади», дея таъкидлади Оқ уй эгаси.
6 март куни бўлиб ўтган музокараларда ОПEК + мамлакатлар вазирлари нефть қазиб олишни қисқартириш бўйича битимнинг келгуси параметрлари ҳақида келиша олмадилар. ОПEК шу йил охиригача қазиб олишни кунига 1,5 миллион баррелга камайтиришни таклиф қилди, аммо Россия бунга рози бўлмади. Апрель ойидан бошлаб эса барча ишлаб чиқариш чекловлари олиб ташланади.