«Ҳозирча жуда яхши»

0
2135
Манба: Reuters

АҚШ Президенти Доналд Трамп шанба куни Францияда бўлиб ўтадиган G7 саммитида кўп нарсага эришишини кутаётганини, франсуз ҳамкасби Эммануел Макрон билан ҳатто уларда келишмовчиликлар бўлса ҳам алоҳида муносабатларга эга эканлигини айтиб ўтди.

«Бизда муҳокама қилиш учун жуда кўп умумий нарсалар бор. Биз анчадан бери дўстмиз. Бизнинг алоқларимиз жуда яхши ривожланмоқда, муносабатларимиз жуда яхши» деди у Макрон билан айвонда ўтирган ҳолда.

«Ҳозирча жуда яхши,» деб давом этди Трамп йирик саноатлашган мамлакатларнинг уч кунлик саммитига келганидан кўп ўтмай. «Бу ҳафта охирида биз жуда кўп нарсаларга эришамиз.»

Саммит воқеалар билан тўла бўлишини ваъда қилмоқда, чунки савдо, иқлим ўзгариши ва Эрон муаммоси раҳбарларнинг музокараларига халақит бериши мумкин.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг