Патрик Шанахан АҚШ Мудофаа вазири вазифасини бажаради
АҚШ Мудофаа вазирининг ўринбосари Патрик Шанахан Жеймс Мэттис истеъфосидан сўнг, Пентагоннинг амалдаги раҳбари лавозимини эгаллайди. Бу ҳақида АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг Twitter -да ёзди. Бу хақда Анадолу хабар бермоқда.
«Мудофаа вазирининг ўринбосари Патрик Шанахан, 2019 йил 1 январдан бошлаб, мудофаа вазири лавозимини бошлашини қониқарли хиссиёт билан эълон қиламан. Патрик ҳам, Мудофаа вазирининг ўринбосари ва Boeing да ҳам жуда кўп ишлар қилди. У ажойиб ишлайди! «- деди Оқ уй раҳбари.
Аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп, Мдофаа вазири Жеймс Мэттисни 2019 йил февраль ойининг оҳирида лавозимидан бўшаб, нафақага чиққишини эълон қилган эди.
Мэттиснинг истеъфоси, АҚШ қўшинларини Суриядан олиб чиқиб кетиш масаласида Трампнинг қароридан норозилиги билан боғлиқлиги тахмин қилинмоқда.