Трамп: АҚШда коронавирусдан ўлим даражаси 1% дан паст бўлади.

0
1507
Фото: REUTERS/Jonathan Ernst

АҚШда коронавирусдан ўлим даражаси бир фоиздан паст бўлади, дейди президент Дональд Трамп журналистларга.

«Энди биз бу бир фоиздан камроқ бўлади деб айтмоқдамиз. Ўлим даражаси муҳим омил. Ўйлашимча, биз ҳозир бир фоиздан анча пастмиз», деди у.

Вирусни юқтириш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотни умумлаштирадиган Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, АҚШда 552 киши вафот этган, 43,5 мингдан ортиқ одам коронавирус билан касалланган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг