АҚШ Президенти Дональд Трамп Афғонистон Президенти Ашраф Ғанига тинчлик музокаралари ўтказиш шартларини айтди.
Унга кўра, Толибон зўравонлигини сезиларли даражада камайтирмагунча мақсадли музокаралар олиб борилмайди. Бу ҳақда Оқ уй чоршанба кунги баёнотида маълум қилган.
«Трамп Афғонистоннинг келажаги бўйича мақсадли музокаралар олиб бориш учун, аввало, Толибон зўравонликни сезиларли ва доимий равишда камайтириш зарурлигини яна бир бор таъкидлади», дейилади Оқ уйнинг баёнотида.