Доғистонда сузиш ҳавзаси аёллар учун ёпилгани танқидларга сабаб бўлди

0
1732
Фото: File/AFP

Россиядаги аҳолисининг кўпчилиги мусулмонлар бўлган Шимолий Кавказ минтақасида жойлашган энг катта сузиш ҳавзаси аёллар учун таъқиқлаб қўйилди. Бу эса ҳуқуқ ҳимоячилари ва бошқа одамлар ғазабини қўзғатди.

Россиянинг Доғистон республикаси пойтахти Махачкала яқинидаги «Анжи Арена» спа-комплекси душанба куни Инстаграмда янги тартиб-қоидани эълон қилди:

«20 январдан бошлаб бассейнга фақат эркаклар киришлари мумкин», дейилади хабарда.

Қарор анъанавий ижтимоий қадриятлар ва Исломнинг консерватив талқинлари тарқалган ушбу ҳудуд аҳолиси орасида қизғин мунозараларга сабаб бўлди.

Бассейн маъмурияти бу ҳолатни молиявий сабабларга кўра эканлигини айтмоқда. Авваллари сузиш ҳавзаси жума кунлари фақат аёлларга хизмат кўрсатар эди.

«Афсуски, жума кунида ташриф буюрувчи аёллар деярли бўлмади. Айнан шунинг учун, батафсил таҳлил ва баҳолашдан сўнг, бизнинг аренани аёллар учун ёпиш ҳақидаги қийин қарор қабул қилинди» дейди маъмурлар.

31 ёшли Фотима Абдулхалимова бу ерда мураббий бўлиб ишлаганига қарамай энди сув ҳавзасидан фойдалана олмаслигини айтди.

«Мен одамларга сузишни ўргатардим, энди эса бассейнга киришга рухсат берилмаяпти. Менимча, бу дин билан боғлиқ, чунки бу ерга кўплаб диндор йигитлар келишади», деди собиқ сузувчи Абдулхалимова.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг