Трамп Ҳиндистонга: «Турли дин вакиллари ёнма-ён туриб ибодат қилишгани учун сизнинг мамлакатингиз ҳурмат қилинади»

0
2004
Фото: AP

АҚШ Президенти Дональд Трамп Ҳиндистонга илк расмий ташрифининг биринчи кунида Аҳмадобод шаҳрида, 150 мингга яқин одамларга мурожаат қилди. 24 февралдаги ушбу «Намасте Трамп» тадбири янги қурилган крикет стадионида бўлиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, Ҳиндистон порлоқ келажакни қуришда муҳим етакчилик ролини ўйнаши керак. Чунки бу мамлакат «ақл бовар қилмайдиган» ҳудудда муаммоларни ҳал қилиш ва тинчликни таъминлашда катта масъулиятни ўз зиммасига олган.

«Ҳиндлар, мусулмонлар, буддистлар, жайнлар, насронийлар ёнма-ён ибодат қилишгани учун сизнинг мамлакатингиз ҳурмат қилинади. Ҳиндистоннинг бирлиги, бутун дунёга кўтаринки руҳ бағишлайди» деди АҚШ президенти.

Душанба куни эрталаб Бош вазир Нарендра Модининг она шаҳри бўлган Аҳмадободга келганидан сўнг, Трамп ва унинг оиласи мамлакатни озодликка олиб чиққан Маҳатма Гандига эҳтиром кўрсатиш учун унинг уйига йўл олишди.

Шундан сўнг, улар шаҳар чеккасидаги крикет майдонига боришди. Минглаб одамлар аэропорт ва стадион ўртасидаги 20 км узунликдаги йўл бўйида тўпланди. Улар ўз юртларига ташриф буюрган олий мартабали меҳмонни кутиб олиш учун мамлакатнинг турли бурчакларидан етиб келдилар.

«Америка Ҳиндистонни севади, Америка Ҳиндистонни ҳурмат қилади ва Америка ҳар доим Ҳиндистоннинг содиқ дўсти бўлиб қолади», деди Трамп ўз нутқининг бошида.

30 дақиқалик нутқида Трамп Нью-Деҳлида 3 миллиард долларлик мудофаа битимини имзолашини айтиб, иккала томон ҳам ўз фуқароларини радикал исломий терроризмдан ҳимоя қилиш мажбуриятини олганлигини қўшимча қилди. Шунингдек, у Ҳиндистон ва АҚШ яқин келажакда «ажойиб савдо битими»ни имзолашига умид билдирди.

Моди ҳам икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг ривожланиб бораётганини таъкидлади: «Ҳиндистон-АҚШ муносабатлари энди шунчаки шериклик эмас. Бу анча йирик ва яқинроқ муносабатлардир.”

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг