Трамп Афғонистондаги АҚШ ҳарбийларининг сонини камайтиришга ваъда берди

0
1569
Фото: REUTERS/Jonathan Ernst

АҚШ президенти Доналд Трамп Афғонистондаги АҚШ қўшинлари сонини 8600 кишига камайтиришга ваъда берди.

Аввалроқ, АҚШ Давлат департаменти Давлат котиби Майк Помпео номидан қилган баёнотида АҚШ 29-феврал куни «Толибон» радикал ҳаракати билан шартнома имзолашга тайёрланаётганини айтган эди. Аввалроқ АҚШ Толибон билан Афғонистондаги зўравонликни етти кунга тўхтатиш масаласини муҳокама қилган. Бу вақтда «Толибон» радикал ҳаракати портлашлар ва ракета ҳужумларини уюштирмасликка ваъда берган.

«Биз бунга жуда яқинмиз (Толибон билан келишув – таҳр.) Икки кун зўравонликсиз ёки деярли ҳеч қандай ҳужумларсиз ўтди», деди Трумп Ҳиндистонга ташрифидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида.
Америка президенти таъкидлашича, ҳатто АҚШда уни доимий танқид қиладиганлар ҳам Толибон билан келишувга эришишни хоҳлашади. «Биз Афғонистонда 19 йилдан бери яшаяпмиз … ва одамлар бу ерда ҳарбийлар сонини 8,6 минг кишига камайтиришга ҳаракат қилаётганимизни кўришдан жуда хурсандмиз ва шундан сўнг якуний натижа қандай бўлишини аниқлаймиз», деди Трумп.

АҚШ ва толиблар 2019 йилда бир неча ой давомида музокаралар олиб боришди. АҚШнинг Афғонистондаги вакили Залмай Халилзад ва Доҳадаги «Толибон» сиёсий идораси делегацияси саккиз раундлик музокаралардан сўнг сулҳ битими, чет эл қўшинларининг Афғонистондан чиқарилиши ва умумий афғонлараро тинчлик музокаралари бошланишини ўз ичига олган тинчлик шартномаси лойиҳасини келишиб олдилар. Бироқ, сентябр ойида, Толибоннинг Кобулда ва бошқа бир қатор шаҳарларда амалга оширган ва Америка ҳарбийларини ўлдирган бир қатор террористик ҳужумларидан сўнг, Президент Доналд Трумп Толибон билан музокараларни тўхтатиш ва келишувни бекор қилишни буюрди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг