Тоyota Буюк Британия заводида машиналар ишлаб чиқармаслик сабабини эълон қилди

0
1979
Манба: www.asahi.com

Япониянинг Тоyota компанияси Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиб кетиши биланоқ, Брексит билан боғлиқ ҳар қандай узилишларни бартараф этиш режаси доирасида ўзининг Британиядаги заводида автомобил ишлаб чиқармаслигини маълум қилди. Бу ҳақида Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Бош вазир Борис Жонсон 31 октабр куни Англия ҳеч қандай келишувсиз Европа Иттифоқидан чиқиб кетишига ваъда берди.

Ўтган йили Тойота Буюк Британиянинг 1,52 миллион дона автомобилининг атиги 8 фоизини Дербйширдаги Бурнастон заводида ишлаб чиқарган ва шу йилнинг бошида у ерда ўзининг янги Corolla моделини ишлаб чиқаришни бошлаган эди.

«Брекситнинг биринчи кунида, яъни жума куни биз ишлаб чиқаришни тўхтатамиз. Кейин душанба ва сешанба кунлари ишлаб чиқаришни қайта бошлаймиз», деди компания вакили.

“Биз ҳақиқий вазият қандай бўлишини билмаймиз. Биз аллақачон қўшимча инвентаризация таклиф қилдик. Ундан душанба ва сешанба кунлари фойдаланамиз ва бундан кейин вазият қандай бўлишини кўришимиз керак ” деди у яна.

Тоyota ишлаб чиқаришдаги паузадан ҳеч қандай ҳажм йўқотилиши бўлмаслигини айтди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг