Хорижий экспертлар Россияни илмий соҳада изоляцияланган мамлакат, деб аташмоқда

0
2101
Манба: The World's News

Чехия фанлар академиясининг Иқтисодиёт институти тадқиқотчилари 174 мамлакатдан келган олимларнинг илмий ишларини тўртта умумий ва 27 тор фанлар бўйича таққосладилар, шунингдек, Россия собиқ Совет Иттифоқи мамлакатлари орасида ҳам фан глобаллашуви рейтингининг энг паст поғонасида эканлиги тўғрисида хулоса қилишди. Бу ҳақда «Atomic Expert» журнали ёзмоқда.

«Россия учун ўтказилган тадқиқот натижалари бизни умидсизликка туширмоқда: мамлакатимиз дунёда илмий соҳада энг ажралиб турадиган давлатлардан бири. Маҳаллий муаллифларнинг халқаро нашрларда чоп этадиган сони дунё бўйича ўртача кўрсаткичдан анча паст. Масалан, Бангладеш, Нигерия, Мексика ва Буркина-Фасо каби давлатлар Россиядан илм-фан бўйича анча илгарилаб кетмоқда», – деб ёзади экспертлар.

Ушбу ҳолатнинг сабаблари сифатида улар маълум саноатнинг ёпиқ табиати, сифат кўрсаткичларига эмас, балки миқдорий кўрсаткичларга йўналтирилган фан соҳасидаги давлат сиёсати, 90-йилларда бир гуруҳ олимлар авлодининг мамлакатни тарк этиши кабиларни кўрсатишмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг