2022 йил давлат Ўзбекистон бюджетида кўзда тутилган субсидиялар

0
560
Фото:yandex.ru

1. Давлат хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган мактабгача таълим муассасаларига субсидиялар — 1,5 трлн сўм;

2. Давлат-хусусий шериклик ва давлат олий таълим муассасасининг буюртмаси асосида талабалар турар жойини барпо этиш бўйича лойиҳаларга субсидиялар — 178,6 млрд сўм;

3. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга амалиёт ўтаган вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида ҳар ойлик субсидиялар — 14,6 млрд сўм;

4. Қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий қилиш учун субсидиялар — 16,7 млрд сўм;

5. Авиаташувчиларга маҳаллий йўналишлардаги авиақатновлар учун чипта нархининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — 30 млрд сўм;

6. Геология қидирув ишларига субсидиялар — 1 трлн сўм;

7. Тутзорларда томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш ҳамда сув чиқариш учун бурғуланган қудуқни, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш учун насос станцияларини қуриш учун субсидиялар — 20,7 млрд сўм;

8. Қоракўлчилик кластерларига сув чиқариш учун бурғуланган қудуқни, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш учун насос станцияларини қуриш учун субсидиялар — 20 млрд сўм;

9. Наслдор қўй ва эчкининг, шу жумладан қоракўл зотли қўйларнинг хорижий давлатлардан импорт қилинган эмбрионига субсидиялар — 2 млрд сўм;

10. Жисмоний шахслар томонидан хонодонларда етиштириладиган пилла (ҳўл пилла) ҳосили учун субсидиялар — 120,2 млрд сўм;

11. Фермер хўжаликлари балансидаги насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари томонидан истеъмол қилинган электр энергияси харажатларини қоплаш учун субсидиялар — 244,6 млрд сўм;

12. Аҳоли томорқаларини суғориш учун ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — 50 млрд;

13. Лазерли текислаш ускуналари ва дон уруғ сеялкалари харид қилиш учун субсидия — 50 млрд сўм;

14. Миллий сериаллар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш учун республика миқёсида фаолият юритувчи телеканалларга ажратиладиган субсидия — 12 млрд сўм;

15. Ёшлар бандлигига кўмаклашиш ва уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш учун субсидиялар — 50 млрд сўм.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг