Толибоннинг аёлларга нисбатан муносабати инсониятга қарши жиноят бўлиши мумкин – БМТ

0
552
Фото: unicef.org

БМТ экспертлари толибларнинг афғон аёллари ва қизларини боғ ва спорт заллари каби жамоат жойларидан четлатиб, мактаб ва университетларга киришини тўхтатиб қўйиши инсониятга қарши жиноят бўлиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда «Independent» нашри хабар берди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Афғонистон бўйича махсус маърузачиси Ричард Беннетт ва БМТнинг яна тўққиз нафар эксперти Афғонистон томонидан имзоланган “Rome Statute”га кўра, аёллар ва қизларга нисбатан бундай муносабат «гендер таъқиби» сифатида белгиланиши мумкин.

Шунингдек, БМТ экспертлари аёлларни ўз уйларига қамаб қўйиш қамоқ билан баробарлигини ва аёлларни уйда сақлаш оиладаги зўравонлик ва руҳий саломатлик муаммоларининг кўпайишига олиб келиши мумкинлигини айтди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг