Толибон делегацияси Покистонга ташриф буюради, дея хабар берди гуруҳ вакили. Бу Толибоннинг АҚШ билан музокаралар бузилганидан кейинги дастлабки сафаридир. Ўтган ойда АҚШ ва Толибон битимга жуда яқин келишганди. Аммо, Президент Трамп келишувларни рад этди ва АҚШ ҳарбий кучлари Афғонистондан чиқиб кетмайдиган бўлди.
Гуруҳнинг асосчиларидан бири бўлган Мулла Абдул Ғани Барадар бошчилигидаги Толибон делегацияси пойтахт Исломободда Покистон расмийлари билан «муҳим масалаларни» муҳокама қилади, деди Толибон вакили Суҳаил Шохин твиттерда. Аммо, Исломободда Толибон делегацияси Покистон раҳбари Имрон Хон билан учрашиши ҳали маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, Покистон 1990 йилларнинг бошларида Афғонистонда фуқаролик уруши бошланганида Толибон гуруҳини қўллаб-қувватлаган.