Толибoн қизлар мактабини ёқиб юборишда айбланмоқда

0
1944
Манба: Anadolu

Сешанба куни Афғонистон расмийлари Толибонни Қобул вилоятидаги қиз болалар мактабида ёнғин содир этганликда айблашди. Ички ишлар вазирлигининг баёнотида айтилишича, толиблар Қобулнинг катта провинцияси Чакар Дарада  қизлар мактабига ҳужум қилган.

Ҳодиса сешанба куни маҳаллий вақт билан соат тунги 01.30 атрофида Насири қишлоғида содир бўлган.

 Толибон ушбу ҳужумга алоқадорлигини рад этди. «Гуруҳ уларга зиён келтирмади», деди Толибон вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид твиттерда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шу йил бошида берган ҳисоботида Афғонистонда таълим хавф остида эканлигини, 2018 йилнинг ўзида 200 га яқин мактаб ҳужумга учраганини айтди.

БМТ Болалар жамғармасининг май ойидаги ҳисоботига кўра, мамлакат бўйлаб давом этаётган можаролар тез суръатлар билан ёмонлашаётган хавфсизлик натижасида ўтган йилнинг охирида мингдан ортиқ мактаблар ёпилиб, ярим миллион бола таълим олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлган. UNICEF маълумотларига кўра, бугунги кунда Афғонистонда 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган 3, 7 миллион бола нотинчиклар сабаб  мактабларда таълим олиш имкониятидан маҳрум.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг