“Толибон” ҳужумидан чекинган 1000 дан ортиқ Aфғонистон аскари Тожикистонга қочиб ўтди

0
596
Фото:yandex.ru

Бугун, 5 июл куни мингдан ортиқ Aфғонистон ҳарбийлари “Толибон” жангариларининг ҳужуми сабаб қўшни Тожикистонга қочиб ўтди. Бу ҳақда «Интерфакс» Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига таяниб, маълум қилди.

Душанба куни кечаси Aфғонистоннинг Тожикистон билан 911 километрлик чегарага эга Бадахшон вилоятидаги Хохон, Шикай, Нусай, Моҳимаи, Шугнон ва Султон Ишкашим туманларини назоратига олган.

Толиблар билан жанглар вақтида афғон аскарлари Шоҳин туманининг Шоҳон чегара участкаси, Дарваз туманининг Рузвай ва Нулванд чегара пунктлари, Ванж туманидаги Хумроги чегара участкаси Тем туманидаги Хорог шаҳри ҳамда Ишкашим туманидаги Ишаҳкашим ва Лангар чегара участкалари орқали Тожикистон ҳудудига ўтган.

Яхши қўшничилик принсипларини ҳисобга олиб, шунингдек Aфғонистон ички ишларига аралашмаслик позициясига риоя қилгн ҳолда ҳукумат кучларининг ҳарбий хизматчиларига Тожикистон ҳудудига киришга рухса берилди”, дейилади хабарда.

Aйни вақтда юқорида келтирилган чегара участкалари Тожикистон чегарачилари назоратида бўлиб турибди.

Aфғонистонда фаол ҳарбий ҳаракатларни бошлаган «Толибон» мамлакатда ҳарбий контингенти қолаётган хорижий давлатлардан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетишни талаб қилди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг