Матбуот эркинлигига қарши Президентлар рўйхати эълон қилинди

0
1133
Фото:rsf.org

«Чегарабилмас мухбирлар» ташкилоти «матбуот эркинлиги душманлари»нинг янги рўйхатини эълон қилди. Рўйхатда бутун дунё бўйлаб матбуот эркинлигига катта босим ўтказаётган 37 давлат раҳбарларининг суратлари акс этган.

Ушбу “матбуот эркинлиги душманлари” деб топилганлар орасида биринчи марта иккита аёл раҳбарни  ҳам кўриш мумкин. Улар Гонконг раҳбари  Каррие Лам ва  Бангладеш раҳбари Шейх Хасина Вазеддир.

Рўйхатга киритилганларнинг барчаси давлат раҳбарлари ёки цензурани ўрнатиш, журналистларни ўзбошимчалик билан қамоққа олиш, уларга қарши зўравонликни қўзғатиш орқали оммавий қатағонларни амалга оширадиган ҳукумат ҳисобланади.

Рўйхат муаллифларининг таъкидлашича, “душманлар” дан 16 таси матбуот эркинлиги харитасида қора ва 19 таси қизил рангдаги яъни журналистика соҳасида баъзи ишларни амалга ошириш учун вазият жуда жиддий ёки қийин деб ҳисобланган  мамлакатлар ҳисобланади. Улар орасида 13 таси Oсиё ва Тинч океани минтақасидан келиб чиққан, ўртача 66 ёш бўлган раҳбарлардир.

2016 йилги рўйхатдан 5 йил ўтиб яна бир бор янгиланган ушбу вариантнинг биринчилари қаторида Саудия Aрабистонининг 35 ёшли валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад Салмон бўлиб, 2018 йилда журналист Жамол Қошиқчини вахшиёна тарзда ўлдирилишида гумонланиб келинади.

Айримлари эса 20 йилдан буён энг ашаддий душманлар рўйхатида сақланиб келмоқда, жумладан Сурия Президенти Башар ал-Aссад ва Эрон инқилобчиси Aли Хоманаий ўша рўйхатдан жой олган.

«Чегарабилмас мухбирлар» ташкилоти илк марта Европа Иттифоқи мамлакатларидан бирининг бош вазири, яъни Венгрия ҳукумати раҳбари Виктор Орбанни ҳам “матбуот душмани” деб топди. У 2010 йилда ҳокимият тепасига қайтганидан бери доимий равишда оммавий ахборот воситалари плюрализми ва мустақиллиги билан курашиб келади.

Қайд этилишича, рўйхатда Россия ва Белорус ҳам бор. Муаллифларнинг таъкидлашича, Россияда 2021 йил сўз эркинлиги билан боғлиқ вазият оппозиция лидери Алексей Навальнийни қўллаб-қувватлашга қарши норозилик намойишларидан кейин ва 19 сентябрда давлат думасига сайловлар ўтказилишидан бир неча ой олдин ёмонлашган.

Лукашенко эса Белорусияда ҳар қандай «эркин ахборот оқимини» шафқатсизларча бостираётгани таъкидланган. Жумладан, 2020 йил ёзда норозилик намойишлари бошланганидан бери 500 дан ортиқ журналист ҳибсга олинган, уларнинг баъзилари қамоқда қийноққа солинган.

Шунингдек, рўйхатда Миср, Сурия, Никарагуа, Уганда, Тожикистон, Туркманистон, Туркия президентлари, Саудия Арабистони қироли, КХДР ва ХХР раислари ҳам бор. Чеченистон президенти Рамзан Қодиров ҳам ушбу рўйхатдаги ўрнини «ушлаб туришда» давом этмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг