Tesla, хитойлик ҳаридорларга март ойида Model 3 ни етказиб беришни бошлайди

0
2070

Tesla Inc ( TSLA.O ) жума куни Model 3 автомобилларини Хитойга март ойида етказиб беришни режалаштираётгани хақида баёнот берди, дея хабар бермоқда Reuters. Бу белгиланган вақт оралиғи хақида Американинг электромобил ишлаб чиқарувчиси (EV) бош директори Элон Маск томонидан ўтган йилнинг оҳирида эълон қилинган эди.

Вашингтон ва Пекин ўртасидаги савдо бўйича тангликдан қаттиқ зарар кўрган, Хитойда сотишни тезлаштиришга ҳаракат қилган Калифорния штатидаги фирма Хитойда Model 3нинг бошланғич баҳосини 499 минг юань (72 минг доллар) бўлишини айтди.

Ўтган ойда Tesla нархини 3 баробарга камайтирган эди, охирги икки ойда учинчи марта Хитойдаги нархларини қайта белгилади.

Ноябр ойида Tesla Хитойда Model X ва Model S нархларини 12-26 фоизга пасайтирган эди.

GIGAFACTORY

Tesla, Gigafactory деб номланган Шанхайдаги 2 миллиард долларлик заводни қуриш учун тендер эълон қилди ва ҳозирча битта пудратчи материаллар сотиб олишни бошлади, дея хабар берган эди Reuters ўтган ой.

Авто ишлаб чиқарувчи дастлаб ҳафтасига Model 3 автомобилларидан 3000 та атрофида заводда ишлаб чиқаради ва унинг ишлаб чиқарилишини ва етказиб берилишини маҳаллийлаштирилади (локализация) қилади

Бу, Teslaнинг Хитойдаги биринчи корхонаси бўлиб, электромобиллар ишлаб чиқарувчи томонидан таваккалчилик билан тикилган йирик сармояси эканлигини таъкидлайди. Чунки, у маҳаллий рақобатчиларга дуч келиши билан бирга, дунёдаги энг йирик автомобиль бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлашга интилади. Ўз навбатида, унинг даромадлари АҚШда импорт тарифлари оширилиши оқибатида зарар кўрди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг