Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг келишидан олдин, мигрант ишчи (гастарбайтер) Магнитогорск шаҳридаги уйдан 8 нафар одамни қутқарди

0
1762

Қурилиш майдонида ишлайдиган йигит эрта тонгда ибодат қилиш учун тайёргарлик кўраётган эди. Портлашни эшитиб, у одамларга ёрдам кўрсатишга шошилди ва ҳатто қутқарувчилар келишгунга қадар ўша уйдагиларнинг бир нечта аҳолисини қутқарди.

Алан Абдулаэв Магнитогорск шаҳрида қурилишда ишлайди ва қўл жанги санъати билан шуғулланади. 31-декабрь куни эрта тонгда оддий тақводор мусулмон сфатида, у ибодат ўқишни бошлаган эди. Ўша пайтда маҳаллий вақт билан соат 06:00 атрофида одамлар яшайдиган кў қаватли уйда портлаш содир бўлди. У ўзини йўқотмаган ҳолда ва ҳатто ФВВ келишидан олдин саккиз кишига ёрдам беришга улгурди, дея хабар беради www.anews.com.интернет нашри.

Намоз ўқимоқчи бўлиб турган эди.

У дарҳол кийимларини ўзгартириб, кўчага чиқди. У одамларни ҳаробалар орасидан чиқариб олар ва одамларни ёниб, тўкилиб бораётган уйдан олиб чиқишга харакат қилар эди. Шу тарзда у саккиз кишининг ҳаётини сақлаб қолишга мувоффақ бўлдии. Алан ҳалигача эрта тонгдан фожиа содри бўлган жойга ўз ихтиёрий билан келиб, кўнгилли сифатида қутқарувчиларга ёрдам бериб келади.

«Мен эндигина ибодат қилмоқчи бўлиб турган эди. Бирдан портлашни эшитдим. Дарҳол кийиндим. У ерда одамлар турган эди – лекин ҳеч ким яқинлашмаётган эди. Мен у ердан бир нафар аёл кишини боласи билан чиқариб олдим. Кейин яна уерга кўтарилдим. Таҳминан 20-25 дақиқада ФВВ етиб келди. Мен у ерда биттасини кутиб турдим, исми Женя. Кейин Женя билан ёнғин бўлаётган жойга кирдик. У ердан қари онаҳонни қутқариб олдик. Улар келишганида, мен уларга харобалар орасидаги одамларнинг қаердалигини кўрсатдим «, дейди йигит.


«Бироз қўрқув бўлди»

«Саккиз кишига ёрдам бердик: икки нафарини ФВВчилар ёрдамисиз у ердан чиқардик, бир нафар болани онаси билан бирга,онасининг олдидан топдик турди. ФВВчилар ёрдамисиз биз уни ўша жойдан олиб чиқдик «, – дея қўшимча қилди Алан.

«Ҳаробаларни орасини очаётган пайтда биринчи одамни топган вақт у ерда ёнғин бўлаётган эди. У ерга яқинлаша олмадим. Кейин менга ёнғин ўчиргич (огнетушитель) беришди. Мен оловни ўчириб, ичкарига кириб, уларни чиқариб олдим. Шундан сўнг, яна орқага қайтиб кири  ва яна чиқариб олдим. Бу бироз қўрқинчли бўлди, лекин қўлимдан келганича ёрдам бердим», – дея сўзига якун ясади йигит.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг