Телефонда тақиқланган материал мавжудлиги аниқланди.

0
1539

Божхоначилар уяли телефон орқали мамлакатимизга тақиқланган материални олиб ўтмоқчи бўлган шахсни фош этишди.

“Урганч аэропорти” чегара божхона постида “Москва–Урганч” йўналишидаги авиарейс билан учиб келган фуқаро Н. С.  “яшил” йўлак орқали кириб келаётганда, унинг хатти-ҳаракатлари божхона ходимларини эътиборини тортди. Шундан сўнг, ушбу шахсга тегишли бўлган уяли телефон холислар иштирокида кўздан кечирилганида, уяли телефон хотирасида 1 дона зўравонлик ва шавқатсизликни тарғиб қилувчи материал ҳамда 37 дона диний мазмундаги видео ва аудиофайллар борлиги аниқланди.

Эксперт хулосасига кўра, ушбу телефондаги аудиофайллар орасида ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилувчи материал мавжудлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Н.С.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

 
Давлат божхона қўмитаси  Ахборот хизмати
http://www.customs.uz
 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг