Тайванда кўприк қулаб тушди

0
1557
Foto: The Washington Post

Сешанба куни Тайван шимоли-шарқидаги бандаргоҳда кўприк қулаб тушди.

Камида тўққиз киши сувга тушиб кетган эди. Улардан етти нафари қутқарилди, шу билан биргаликда, олти кишининг оғир жароҳат олганлиги қайд этилди, дея хабар беради Тайваннинг Марказий янгиликлар агентлиги.

Суверсия порт шаҳарчасида бўлган икки ҳукумат амалдори Reuters агентлигига хабар беришича, сув ости кемалари икки нафар йўқолган шахсни қидирган.

«Кеча соат 9:30 атрофида кўприк қулаб тушди, кўприк атрофидаги ёнилғи ташиш танкери ёниб кетиши оқибатида ушбу бахтсиз ҳодиса вужудга келган», деди шаҳар ҳокими котиби Ших И-чун. «Баъзи балиқчилар қайиқларда қолиб кетишларидан қўрқдик.»

Ҳукумат фавқулодда вазиятлар маркази махсус гуруҳини ташкил қилди ва ҳарбийлар денгиз ва денгиз флоти қутқарув ишларида ёрдам беришини айтишди.

«Ҳаётни сақлаб қолиш устувор аҳамиятга эгадир», деди Тайван Бош вазири Су Ценг-чанг Facebook’даги постида. «Мен тегишли идоралардан қутқариш учун барча кучларни сарфлашни сўрайман.»

Расмийларга кўра, гавжум балиқ ови порти бўйлаб ҳаракатланувчи кўприкнинг қулаши учта балиқ ови қайиғи ва иккита транспорт воситасига, шу жумладан, танкерга шикаст етказди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, душанба куни кечқурун соатига 162 км максимал шамолларни тўплайдиган Митаг тўфони шимолий-шарқий Тайванни босиб ўтиб, 12 кишига жароҳат етказди ва 66000 дан ортиқ уйларнинг электр энергиясини узиб қўйди, 150 дан ортиқ рейслар бекор қилинди.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг