Ленд-лиз учун Россия АҚШга қанча тўлаган?

0
2924
Манба: Рамблер/Фото: "Русская Семерка"

Ленд-лиз – Иккинчи жаҳон урушида АҚШ иттифоқчиларини «кредитлаш» дастури бўлган. Таъминот ичига ҳарбий техника, озиқ-овқат, ускуналар ва хом-ашё киритилган эди. Биз ленд-лиз бўйича қарзларни қанча муддатгача тўлаб келганмиз?

Нима билан ёрдам кўрсатишган эди?

Тарихчи Лебедевнинг ёзишича, Улуғ Ватан уруши даврида СССРга Қўшма Штатлар томонидан 18 мингдан зиёд самолёт (жумладан, «аэрокобра», «киттик-хаук», «томагавк» каби қирувчи самолётлар), 12 мингта танкларни берилган. Алоқа учун ускуналар: 100 минг километр телефон симлари, 2 миллион телефон.

Озиқ-овқатлар ва ноозиқ моллари маҳсулотларидан: 15 миллион жуфт поябзал, поябзал учун 50 минг тоннадан ортиқ чарм; шунингдек, миллион тоннадан зиёд озиқ-овқат ва материаллардан ташқари; бир неча минг буғли ташивучи (паравоз), ғилдиракдаги сардобалар (цестерна на колесах) , локомотивлар ва ўзлари юклайдиган вагонлар. Уларда фронт учун 300 минг тоннадан ортиқ портловчи моддалар ва нефть маҳсулотлари ташиб, етказиб берилди; ҳарбий-техника заводлари мис ва бронза, альюминий ва махсус пўлатларни қабул қилиб олган эди.

Умумий ҳисобда АҚШ томонидан етказиб берилган юкларнинг умумий миқдори тахминан 11 миллиард АҚШ долларини ташкил этганди. Ленд-лиз тўғрисидаги қонунга мувофиқ, уруш вақтида фақат омон қолган нарсалар учун тўланиш керак эди. Якуний тўлов суммаси бўйича келишув 1948 йилда бошланган.

Қанча қарз бўлинди?

Совет Иттифоқи ва АҚШ ўртасидаги ленд-лиз бўйича ўзаро қарздорлик юзасидан музокаралар бир неча раунда бўлиб ўтди. Америкаликлар қарздорликни 2,7 миллиард доллар миқдорида тақдим этишди. 1948 йилги музокаралар давомида советлар вакиллари қарзнинг кичик миқдордаги қисмини тўлашга рози бўлишган эди.

Табиийки, бу америкаликларни қанотлантирмаган ва улар буни рад этишга олиб келди. 1949 йилдаги музокараларда ҳам ҳеч қандай келишувга эришилмади. 1951 йили Америка ҳукумати қарз миқдорини икки баробарга қисқартирди – яъни, 800 миллион долларга, лекин СССР 300 миллион доллар тўлашга рози бўлди.

Фақат 1972 йилдагина Қўшма Штатлар ва СССР қарзларни тўлаш бўйича келишувга эришди. Ҳужжатга кўра, СССР 2001 йилгача 722 миллион доллар тўлашни ваъда қилди. 1973 йилда СССР 48 млн. АҚШ доллари миқдорида тўловларни амалга оширди, лекин СССР учун фойдали бўлмаган савдо чоралари туфайли қарзни тўлаш тўхтатилди. Фақатгина 1990 йилда томонлар қарз масалаларини яна муҳокама қилишди. Ленд-лизни тўлаш учун янги муддатни – 2030 йилгача бўлган муҳлатни белгилашди ва охирги сумма 674 миллион долларни ташкил этди.

Совет Иттифоқи парчаланганидан сўнг, ленд-лиз бўйича қарзлар Борис Елцинга қайта расмийлаштирилди. Шундай қилиб, СССРга етказиб берилганг 11 миллиард долларлик таъминотидан (кейинчалик Россия Федерацияси) 722 миллион доллар тўлаш мажбуриятини олди, яъни 11 миллиард долларлик таъминотнинг 7 фоизини.

Қанча тўланди?

1973 йилда 3 та тўлов, жами 48 миллион долларлик сумма амалга оширилди. 3 та мажбурий тўлов хақида келишиб олинган: 1973 йил 18 октябрда 12 миллион доллар, 1973 йил 1 июлда 24 миллион доллар, 1975 йил 1 июлда 12 миллион доллар. Қўшма Штатлар билан келишувга биноан, 674 миллион долларлик қолдиқ 2001 йилгача тўланиши керак эди. 1990 йилда янги битим асосида Совет Иттифоқи томони инфляцияни ҳисобга олиб, 2030 йилгача 674 миллион доллар тўлашни ва 1946 йилгдаги намуна бўйича 100 миллион долларни тўлаш мажбуриятини олди.

СССР парчаланиб кетганидан кейин Россия Федерацияси собиқ республикалар билан икки томонлама «ноль вариантни имзолади, унда Россия Федерацияси СССРнинг барча қарзларини ўз зиммасига оларди. Бунинг эвазига Совет Иттифоқи таркибидаги собиқ республикалар СССРдаги актив улушларидан воз кечиши керак эди.

Шундай қилиб, 1993 йил 2 апрелда Россия Федерацияси СССР қарзларини, шу жумладан Ленд-лиз бўйича мажбуриятларни ўз зиммасига олди. Қарзлар ҳукумат қарзи (Париж клуби) ва банкларга қарзлар (Лондон клуби) га бўлинган эди. АҚШнинг ленд-лиз қарзлари тўланди ва 2006 йил 21 августда Париж клуби билан ҳисоб-китоблар доирасида ёпилди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг