Тахтлар ўйинининг сўнгги мавсуми 2019 йилда «Энг яхши драма сериали” номинациясига сазовор бўлди. Лос-Анжелесдаги тақдирлаш маросимини трансляцияси «Фох» телеканали томонидан 23 сентябрда намойиш этилган.
Телесералининг саккизинчи якуний мавсуми 2019 йил апрель ойида эфирга чиқарилди. Эслатиб ўтамиз, бу сериал 32 категория бўйича «Эмми» мукофотига даъвогарлик қилган. 2011 йилдан бери қўлга киритилган номинацияларнинг умумий сони эса, 50 тани ташкил этди, бу мутлақ рекорддир.
Тахтлар ўйини Жорж Мартиннинг «Муз ва олов қўшиқлари» романи асосида суратга олинган америкалик телевизион сериал ҳисобланади. Бу фантазия жанридаги энг қиммат лойиҳага айланган. 2016 йилда олтинчи мавсумни суратга олиш жараёнида ҳар бир сериянинг нархи 10 миллион долларга етди.