Тадқиқотчилар: Ниқоблар ва ижтимоий масофаланиш вирус тарқалишининг олдини олади

0
1523
Фото: Jorge Nunez/EPA

Олимларнинг олиб борган янги тадқиқотларига кўра,юз ниқобларидан фойдаланиш ва ижтимоий масофаланишга риоя қилиш коронавирусни назорат қилишга ёрдам бериши мумкин. Лекин, қўлни тез-тез ювиш ва бошқа қоидаларга ҳам амал қилиш зарур.

“The Lancet” журналида чоп этилган ушбу янги тадқиқот натижаларига кўра, докадан тайёрланган бир қаватли ниқобларга нисбатан тиббиёт ниқоблари анча самалироқдир. Аммо, N95 номли ниқоблар инсонни энг яхши ҳимоя билан таъминлайди. Шунингдек, ушбу ўрганишлардан маълум бўлишича, одамларнинг бир-бирларидан бир метр масофа сақлашлари вирус юқтириб олиш хавфини камайтиради, икки метр масофа сақланганда эса бундай хавф деярли бўлмайди.

Шу билан бирга, кўзни қуёш нуридан сақловчи кўзойнаклар тақиб юриш ҳам фойдали бўлиши мумкин.Аммо,бу ҳимоя турларининг ҳеч бири вирус юқтириб олмасликни 100 фоизга кафолатламайди.Шунинг учун янада синчковлик билан изланишлар олиб борилиши зарур,дейилади ушбу тадқиқотда.

Дунё бўйлаб тиббиёт соҳаси вакиллари вирусдан ҳимояланишда юз ниқобларини ишлатиш фойда бериши ёки бермаслиги ҳақида турли хил фикрлар билдиришган. Янги тадқиқотга молиявий жиҳатдан ҳомийлик қилган ЖССТга кўра, соғлом одамлар фақат КОВИД-19 га чалинганларга ғамхўрлик қилаётган бўлсаларгина юз ниқобларини ишлатишлари керак.

АҚШнинг касалликларни назорат қилиш ва уларнинг олдини олиш маркази одамларга бозор каби масофа сақлаш қийин бўлган жойларга борганда ҳеч бўлмаганда матодан тайёрланган ниқобларни тақишни маслаҳат берган. Бошқа баъзи мамлакатларда эса ташқарига чиққанда ниқоб тақиш мажбурий қилиб белгиланган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг