Олтой ўлкасида асаларилар ёппасига ўлмоқда

0
2299
Манба: http://tumen.bezformata.com

Асалариларга оммавий қирғин келиши Россия Федерациясининг Олтой ўлкаси Никольское қишлоғида қайд этилди. Аричилар ҳашаротлар қўшни далаларга сепилган юқори даражадаги токсик пестицидлар билан заҳарланганлигига ишончлари комил.

Картинки по запросу Пчелы массово гибнут в Алтайском крае

Бу холатни altapress.ru сайти аниқлашича, асаларилар 2 июль куни ўлишни бошлаганлар. Ариларнинг ўлишига доир асл сабабларини аниқлаш учун бир вақтнинг ўзида Барнаулдаги бир нечта лабораторияларга текшириш учун намуналар жўнатилган.

Натижада, Росселхознадзор мутахассислари намуналарда биринчи хавфли синф пестицидларини – лямбда-цигалотрин борлигини аниқлашган. Маълум бўлишича бу моддалар карам куяси билан курашишда қўлланилар экан.

Препарат асаларилар ва балиқлар учун юқори токсик ҳисобланади. Агрономларнинг таъкидлашича, ўз соҳаларида ишлатадиган кимёвий моддалар асаларига зарар етказмас экан. Бундан ташқари, препаратни сепиш ишлари тунги пайтда олиб борилган.

Айни пайтда, Удмуртиада ва Россиянинг марказий минтақалари – Тула ва Курск вилоятларида асалариларнинг оммавий ўлиши муаммосига дуч келишган. Ушбу ҳашаротларнинг ўлати билан боғлиқ холат 2019 йилда Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида қайд этилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг