Суриядаги нотинчликлар сабаб ярим миллион одам ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди

0
2062
Фото: AFP

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 5 февралда берган маълумотларига кўра, Сурия ҳукуматининг Идлиб вилоятини эгаллаш йўлидаги ҳужумлари сабаб ярим миллиондан ошиқ тинч аҳоли ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. БМТ бу ҳолатни гуманитар фалокат деб атаган.

Россия қўллаб-қувватлаётган Сурия ҳукуматининг ҳаво ва қуруқликдаги шафқатсиз ҳужумлари одамларни шимолий Туркия чегарасига қочишга мажбур қилган.

«1 декабрдан бери қарийб 520 минг киши ўз уйларини ташлаб кетишган, уларнинг 80 фоизи аёллар ва болалардир. Идлибда хавфсиз жойнинг ўзи йўқ, ҳар жойга бомба ёғилади, ҳатто дастлаб бу ерни тарк этганлар ҳам хавфсиз эмас ва минглаб одамлар ҳар томонга қараб қочишмоқда. Қочоқларнинг кўп қисмида кийимлар ва эски машиналарига юклаб олган нарсалардан бошқа ҳеч нарсалари йўқ. Уларга шошилинч равишда бошпана, озиқ-овқат, сув ва санитария ёрдами, соғлиқни сақлш, фавқулодда вазиятлар бўйича таълим ва ҳимоя зарур», – деди БМТнинг гуманитар вакили Ёнс Лаерке.

Ўтган йили Сочида эришилган келишувга кўра, Россия Сурия ҳукуматининг Идлиб шаҳрига ҳужум қилишига йўл қўймаслиги керак эди. Сўннги ҳужумлар Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонни ғазаблантирди.

“Сурия бегуноҳ ва бечора одамларни Идлибдан бизнинг чегараларимизга суриб, бу ҳудудларни эгаллашга ҳаракат қилмоқда. Биз Сурияга бу ерни эгаллашига имкон бермаймиз. » деди Эрдоған сешанба куни.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг