Страсбургда отишма: ўлганлар ва ярадорлар бор

0
2076

Ҳодиса шаҳар марказида содир бўлган

Страсбург марказидаги отишма оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, 11 киши тан жароҳати олди. Бу хақда Анадолу хабар бермоқда.

Франция ОАВ хабарларига кўра, воқеа шаҳар марказидаги Клебер майдлнидаги рождество ярмаркаси яқинида содир бўлди.

Хабар қилинишича, тажовузкор кимлиги аниқланган. Айни пайтда уни қидирш ишлари олиб борилмоқда.

Расмийлар, воқеани террористик ҳужум сифатида кўриб чиқишмоқда.

Полиция воқеа жойини ўраб олган, трамвай харакатланишини тўхтатиб қўйган.

Ушбу ҳодиса юзасидан Франция президенти Эммануэл Макрон Елисей саройидаги йиғилишини тўхтатди.

Страсбургдаги Европа парламенти биноси атрофида хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг