БМТ иқлим ўзгариши туфайли, биринчи оммавий очарчилик бошланиши мумкин бўлган давлат Мадагаскар бўлишини маълум қилди, дея BBC хабар бермоқда.
Мадагаскарда охирги тўрт йилликда кузатилган қурғоқчилик ўн минглаб мамлакат аҳолисини айнан очарчилик, озуқа етишмовчилигидан ҳалок бўлишига олиб келди.
Афғонистонда ҳам келаётган қиш жуда оғир келиши мумкин. Мамлакат иқтисодиёти толибон ҳаракат ортидан, орқага қараб кетмоқда. Ёз ойида давомли қурғоқчилик, Афғонистонда озуқа занжирини буткул узиб юборди. Бошоқли дон ҳосили кескин камайиб кетди. Ем-ҳашак дефецити мавжуд. Чорва моллари сони кескин камайди.